14 сентябрь куни Япониянинг Нагоя шаҳрида йирик профессионал бокс турнири бўлиб ўтади.
Мусобақанинг асосий баҳси иккинчи энг енгил вазн тоифасидаги япониялик мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ ҳамда ушбу вазн тоифасида WBA йўналиши бўйича вақтинчалик чемпион бўлиб турган ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев ўртасида ўтказилади.
Telegram'даги Boxer TV лойиҳасининг ёзишича, Аҳмадалиев иштирокидаги беллашувни Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилиш бўйича "ZO`R TV" телеканали иш бошлаган. Бироқ ҳозирча трансляция масаласи ҳақида расман хабар берилганича йўқ.
Ушбу жанг 14 сентябрь куни Тошкент вақти билан тахминан 16:30дан сўнг бошланиши кутилмоқда.