Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

“Мунозара” республика турнирининг ҳудудий босқичларига старт берилди

“Мунозара” республика турнирининг ҳудудий босқичларига старт берилди

Термиз давлат университетида ўтказилган “Мунозара” турнирининг 2-ҳудудий босқичида Сурхондарё вилоятидаги барча ОТМларнинг сараланган жамоалари иштирок этди.

Беллашув якунида натижалар қуйидагича кўриниш олди:
↪️1-ўрин: Термиз давлат университетининг “Гумата” жамоаси;
↪️2-ўрин: Термиз муҳандислик-технология институтининг “Муҳандислар” жамоаси;
↪️3-ўрин: Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг “Прогресс” жамоаси.

🟥Андижон давлат университетида эса Андижон вилоятидаги олий таълим муассалари ўртасида талабаларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида “Мунозара” турнирининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.

Баҳс ва кескин фикр-мулоҳазаларга бой бўлган ушбу турнирда якуний натижалар қуйидагича кўриниш олди:
↪️1-ўрин: Андижон машинасозлик институтининг “Машинасозлар” жамоаси;
↪️2-ўрин: Андижон давлат университетининг “Жадидлар” жамоаси;
↪️3-ўрин: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг “Андижон фарзандлари” жамоаси.

Киритилди: 10:54 19.04.2024. Ўқилди: 475 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!