Бугун 23 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳасанбой Дўсматов Россиядаги юришини ғалаба билан бошлади

Ҳасанбой Дўсматов Россиядаги юришини ғалаба билан бошлади

Хабарингиз бор, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Россия ва Қозоғистонда ўтаётган анъанавий турнирларда иштирок этмоқда.

Остона шаҳрида давом этаётган «Элорда кубоги» баҳсларининг эркаклар ўртасидаги чорак финал жангларида 10 нафар вакилимиз рингга кўтарилди. Унда афсуски Муҳаммадқодир Мамиржонов, Худойназар Файзов, Мадияр Данияров, Шаҳбоз Юнусалиев, Ғафур Тоҳиров ва Сардор Шомуродов имкониятни бой бериб қўйди. Миразизбек Мирзахалилов, Атҳамжон Муҳиддинов, Ҳавасбек Асадуллаев, Аълохон Абдуллаев ва Раҳматулло Бойматов каби маҳоратли боксчиларимиз ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Россиянинг Хабаровск шаҳри мезбонлик қилаётган халқаро турнирда -71 кг. вазндаги боксчимиз Иқболжон Ҳолдоров машғулот чоғидаги кичик жароҳати туфайли рингга кўтарилмади.

Бироқ, 54 килограммгача вазндаги икки боксчимиз ўз иштирокини ғалаба билан бошлади. Аниқроғи, Шаҳзод Музаффаров ушбу вазнда қирғизистонлик Нурсеит Аширмаматовни, Ҳасанбой Дўсматов эса Вячеслав Мирзаевни 5:0 ҳисобида таслим қилди.

Киритилди: 12:13 16.05.2024. Ўқилди: 2899 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!