Бугун 23 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Россияда ишлаётган ўзбекистонликлар жиддий огоҳлантирилди

Россияда ишлаётган ўзбекистонликлар жиддий огоҳлантирилди

Сўнгги вақтларда Россияда ишлаётган юртдошларимиз орасида Интернетдаги эълонлар орқали катта пул эвазига маҳсулотни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бериш бўйича муаммолар юзага келмоқда.

Миграция агентлигининг хабар беришича, мурожаатлардан маълум бўлмоқдаки, норасмий курьерлик хизматларида наркотик ёки таъқиқланган моддалар солинган буюртмаларни етказиб бериш (закладка) таклиф қилинмоқда ва бунинг оқибатида полиция ходимлари томонидан улар ушланиб, жиноий жавобгарликка тортилмоқда.

Шу муносабат билан агентлик юртдошларимиздан норасмий курьерлик хизматларида ишламасликни, катта миқдордаги пул эвазига шубҳали буюмларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бермасликни ёки маҳсулотни албатта текширишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, Россия қонунчилигига кўра, наркотик моддаларни сотиш ёки етказиб бериш учун узоқ муддатли қамоқ жазоси белгиланган.

Киритилди: 15:43 16.05.2024. Ўқилди: 2993 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!