АҚШда нуфузли Массачусетс технология институтини тамомлаган икки ака-ука атиги 12 сония ичида 25 миллион долларлик Ethereum криптовалютасини ўғирлаганликда айбланмоқда.
24 ёшли Антонио Пере-Буэно ва 28 ёшли Жеймс Пере-Буэно фирибгарлик ва пул ювишда айбланмоқда.
АҚШ Адлия вазирлигининг таъкидлашича, ушбу ўғирлик бундай турдаги биринчисидир.
“Ака-укалар бир неча ой давомида ишлаб чиққан технологик жиҳатдан мураккаб, илғор схема орқали бир неча сония ичида 25 миллион долларлик Ethereum криптовалютасини ўғирлашди", деди АҚШ бош прокурорининг ўринбосари.