Бугун 21 июнь, 2024 йил, жума

O'ZB

Арманистон шу йилнинг ўзидаёқ Европа Иттифоқига киришга тайёр

Арманистон шу йилнинг ўзидаёқ Европа Иттифоқига киришга тайёр

Арманистон бош вазири Никол Пашинян Копенгаген Демократия саммитидаги муҳокама чоғида мамлакат расмийлари бу йил Европа Иттифоқига аъзо бўлишни хоҳлашини айтди.

Аввалроқ, Никол Пашинян мамлакат Европа Иттифоқи билан муносабатларни ўрнатиш учун ҳеч қандай давлатдан рухсат сўрамаслигини айтганди. Пашинян қўшимча қилдики, Арманистон мустақил давлат ва шу асосда дипломатик муносабатлар ўрнатиш ниятида.

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг таъкидлашича, Россия 5-апрель куни Брюсселда бўлиб ўтадиган йиғилишда АҚШ ва Европа Иттифоқи билан ҳарбий-сиёсий келишувлар ҳақидаги маълумотлар юзасидан Арманистондан аниқ муносабат ва рад жавобини кутмоқда. Унинг сўзларига кўра, Брюсселдаги учрашув чоғида Арманистоннинг муҳим инфратузилмасини қайта йўналтириш бўйича режалар аслида Ереванга юклангани аниқланса, Россия томони ажабланмайди.

Киритилди: 01:10 15.05.2024. Ўқилди: 5520 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!