Франция ҳукумати ҳарбий кучлардан Янги Каледониянинг (Франциянинг хориждаги ҳудуди) денгиз портлари ва аэропортларини қўриқлаш учун фойдаланади.
Бу ҳақда бош вазир Габриэль Атталь республика Ички ишлар вазирлигидаги инқирозга қарши штаб йиғилишининг очилишида маълум қилди.
"Қуролли кучлар аъзолари Янги Каледония портлари ва аэропортлари хавфсизлигини таъминлаш учун жойлаштирилади", деди бош вазир.
Унга кўра, расмийлар Янги Каледонияда ҳам TikTok ижтимоий тармоғининг фаолиятини тўхтатиб туришни буюрган.