Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Сурхондарёда эркакни калтаклаган ўқувчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарёда эркакни калтаклаган ўқувчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди


Ижтимоий тармоқларда тарқалган Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани 59-мактабда ўқувчилар ўртасида рўй берган воқеа юзасидан маълумот берилди.

Мазкур ҳолат жорий йилнинг 9 апрель куни рўй берган бўлиб, 2006 й.т Б.Н ҳамда 2006 й.т М.Н лар бир гуруҳга бирлашиб, олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб жамоат жойи ҳисобланган Олтинсой тумани «Гулчечак» маҳалласида жойлашган 59-сонли умумий ўрта таълим мактабининг олдидаги йўлда ўзига олдиндан таниш бўлмаган туманнинг «Қизилтепа» маҳалласида яшовчи фуқаро 2001 й.т Х.Ж билан ҳеч бир сабабсиз тортишиб, жанжаллашиб қолишиб, жанжал вақтида вояга етмаган Б.Н ва вояга етмаган М.Нлар қўллари билан Х.Ж. ни дуч келган жойларига уриб, оёқлари билан унинг юзига тепиб тан жароҳати етказиб, атрофдаги одамларни ўзларига қаратиб, жамоат тартибини бузишиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан безорилик жиноятини содир этишганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаганлар Б.Н ва М.Нларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 16:39 16.05.2024. Ўқилди: 2331 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!