Бугун 24 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Муҳриддин Ҳоликов, Охунжон Мадалиев, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

Муҳриддин Ҳоликов, Охунжон Мадалиев, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

Ўзбекистон президенти илм-фан, адабиёт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган бир гуруҳ марҳум олим ва ижодкорларни мукофотлаш бўйича фармон имзолади.

Фармон билан узоқ йиллик самарали илмий-ижодий фаолияти, бетакрор истеъдоди билан халқ ақлий–маънавий салоҳиятини оширишга, ўз соҳаси ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун қуйидаги марҳум олим ва ижодкорлар мукофотланади:

“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан

  • Ўктам Арипов, фан арбоби, академик, жарроҳ олим;
  • Вали Ғафуров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, адиб;
  • Тўхтасин Жалолов, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адабиётшунос олим, таржимон;
  • Васил Қобулов, фан арбоби, академик, кибернетик олим;
  • Бегали Қосимов, фан арбоби, жадидшунос олим;
  • Қуддус Мухамедов (Қуддус Муҳаммадий), Ўзбекистон халқ шоири;
  • Турсунали Парфиев (Рауф Парфи), Ўзбекистон халқ шоири;
  • Мурод Ражабов, Ўзбекистон халқ артисти, актёр;
  • Алибек Рустамов (Алибек Рустамий), академик, адабиётшунос олим;
  • Тўра Сулаймонов (Тўра Сулаймон), Ўзбекистон халқ шоири;
  • Мамиржон Тўхтасинов, Ўзбекистон халқ артисти, хонанда;
  • Муҳриддин Ҳоликов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда;
  • Иброҳим Ҳамрабоев, фан арбоби, академик, геолог олим;
  • Муҳаммаджон Юсупов (Муҳаммад Юсуф), Ўзбекистон халқ шоири.”

Меҳнат шуҳрати ордени билан

  • Вилоят Акилова, Ўзбекистон халқ артисти, балетмейстер;
  • Римма Ахмедова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, театр актёри ва дубляж устаси;
  • Исмоил Вахобов, Ўзбекистон халқ ҳофизи;
  • Охунжон Мадалиев, Ўзбекистон хизмат кўрсатган артист, хонанда;
  • Анаркул Назаров (Анор Назаров), Ўзбекистон санъат арбоби, композитор;
  • Анваржон Обитжонов (Анвар Обиджон), Ўзбекистон халқ шоири.

Дўстлик ордени билан

Баходир Юлдашев, “Дийдор” театр-студияси бадиий раҳбари.

Киритилди: 21:19 23.08.2025. Ўқилди: 887 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!