Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Муҳаммад Салоҳ қачон "Ливерпуль"дан кетишини аниқлаб олди

Муҳаммад Салоҳ қачон "Ливерпуль"дан кетишини аниқлаб олди

Ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль"ни тарк этишга қарор қилди. Football Transfers хабарига кўра, 33 ёшли мисрлик 2026 йилнинг ёзида мерсисайдликлар сафини тарк этишни режалаштирмоқда. Катта эҳтимол билан Салоҳ бир йилдан кейин фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради. Бу трансфердан "Ливерпуль" яхшигина пул ишлаб олиши мумкин.

Салоҳ 2024/2025 йилги мавсумни жуда ёрқин ўтказди. Барча мусобақаларда 52 та расмий ўйинда мисрлик футболчи 34 та гол ва 23 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Муваффақиятли ўйинлар Муҳаммадга "Ливерпуль" билан шартномасини 2027 йилнинг ярмигача узайтириш имконини берди. Нуфузли "Transfermarkt" портали Салоҳни 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 09:06 07.08.2025. Ўқилди: 1078 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!