Индонезия суди Муҳаммад исми ҳақида ҳазил қилган қизиқчи Аулия Раҳмонни 7 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда маҳаллий ҳуқуқшуносга таяниб, Al Arabiya хабар берди.
Аулия Раҳмон декабрь ойида бўлиб ўтган тадбирда стендап ҳазиллари орқали нафратни тарқатганликда айбдор деб топилган. У Муҳаммад каби исмлар Индонезияда шу исмни кўтариб юрган кўплаб ёмон хулқли одамлар сабабли ўзининг ижобий маъносини йўқотганини айтиб, ҳазиллашган.
Муҳаммад — аҳолиси асосан мусулмон бўлган давлатларда энг кўп қўйилган эркак исмларидан биридир. Аулия куфр бўйича қамоққа ташланган, мазкур айблов бўйича максимал жазо беш йил ҳисобланади. Бироқ суд эркакка етти ойлик қамоқ жазосини берган.
Айбланувчи ўз қилмишини тан олган ва пушаймон бўлган, судда ўзини яхши тутган, у ҳеч қачон судланмаган, — дейилади хабарда.
Индонезияда олтита расмий динлардан бирига зид бўлган баёнотлар бериш ёки кимнидир ушбу динлардан бирига амал қилишига тўсқинлик қилишга уриниш тақиқланади.