Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Мўғулистондан Ўзбекистонга гўшт ва гўшт маҳсулотлари етказиб бериш ҳажми оширилади

A A A
Мўғулистондан Ўзбекистонга гўшт ва гўшт маҳсулотлари етказиб бериш ҳажми оширилади

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари – Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори Алишер Тўраев Мўғулистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Батсумбер Мунхжин билан учрашди.

Алишер Тўраев Мўғулистон томонини мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, замонавий бозор механизмларини жорий этиш, бошқарув тизимини ривожлантириш ва бу борада экспорт салоҳиятини ошириш юзасидан ишлар ҳақида маълумот берди. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш бўйича чора-тадбирлар фаол равишда амалга ошириляпти. Пахтачилик, ғаллачилик, мева-сабзавотчилик тармоқларида кластерлар ташкил этилгани тадбир чоғида асосий мисол сифатида келтирилди.

Батсумбер Мунхжин, ўз навбатида, Мўғулистон қишлоқ хўжалигининг ҳолати ҳақида сўзлаб берди. Таъкидланишича, чорвачилик мамлакат аграр секторининг энг ривожланган тармоғи ҳисобланади. Мўғулистонда 70 миллионга яқин йирик ва майда қорамол бўлса, шундан 35 миллионга яқини қўй. Шунингдек, жаноб Мунхжин бугунги кунда ўзаро товар етказиб бериш асосан қуруқликдаги транспорт орқали амалга оширилаётганини таъкидлаб, шу муносабат билан мамлакатлар ўртасидаги савдо-сотиқнинг янги йўлаги сифатида чартер рейсларини йўлга қўйиш таклифини билдирди.

Мўғулистон томони Ўзбекистон билан қатор масалалар бўйича ўзаро ҳамкорликни жадаллаштиришдан манфаатдор эканлигини билдирди. Хусусан, Батсумбер Мунхжин Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан Ҳукуматлараро комиссия тузиш ва унинг биринчи мажлисини 2022 йилнинг иккинчи ярмида ўтказиш бўйича келишувга эришилганини маълум қилди, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

Учрашув якунлари бўйича қуйидаги келишувларга эришилди:

Ўзбекистондан Мўғулистонга етказиб бериладиган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини ошириш. (Ўзбекистонда ҳар йили 20 миллион тоннадан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарилади ва дунёнинг 100 га яқин давлатига 80 дан ортиқ турдаги янги ва қайта ишланган мева-сабзавотлар экспорт қилинади).

Мўғулистондан гўшт ва гўшт маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини ошириш.

Томонлар Ўзбекистон ва Мўғулистоннинг ўзаро савдо ва қўшма лойиҳаларни йўлга қўйишда ҳамкорлик қилишдан манфаатдор корхоналари рўйхатини тузиш.

Боғдорчилик ва иссиқхоналарни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон тажрибасини ўрганиш бўйича икки давлат илмий идоралари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Киритилди: 21:32 06.06.2022. Ўқилди: 3170 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!