➖ Генерал-майор Фарҳоджон Шерматов Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони лавозимида фаолият юритган.
➖ Полковник Кадиржон Турсунов Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
➖ Полковник Қаҳрамонжон Зоидов Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Қуруқликдаги қўшинлар институти бошлиғи лавозимига тайинланди.
➖ Полковник Абдулла Хамраев Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий авиация институти бошлиғи лавозимига тайинланди.
➖ Подполковник Бахтиёр Раҳимов Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти бошлиғи лавозимига тайинланди.
➖ Тиббий хизмат полковниги Улуғбек Расулов Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий тиббиёт институти бошлиғи лавозимига тайинланди.