Бугун 1 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Муддатли ҳарбий хизматчи ўз жонига қасд қилган

Муддатли ҳарбий хизматчи ўз жонига қасд қилган

Арманистонлик чегарачининг ўлими бўйича "жанговар навбатчилик пайтида ўз жонига қасд қилиш даражасига етказиш" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Бу ҳақда Арманистон Тергов қўмитаси матбуот котиби Ким Авдалян маълум қилди.

Воқеа 25 апрель куни содир бўлган. Матбуотда аввалига чегара қўшинларида хизмат қилаётган муддатли ҳарбий Сюникда минага тушиб портлагани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Кейин Миллий хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчи ўзига бириктирилган автоматдан ўлимга олиб келадиган даражада яраланганини маълум қилди.

Киритилди: 17:23 28.04.2025. Ўқилди: 1191 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!