Ўзбекистон ИИВ расмий маълумотига кўра, 1974 йилда туғилган фуқаро Алишер Ахмадович Турсунов (блогер Мубашшир Аҳмад) 2025 йил 8 май куни Туркия ҳудудида маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинган ва 10 май куни Ўзбекистонга депортация қилинган.
ИИВ маълум қилишича, унинг таъсислигидаги платформаларда тарқатилган маълумотлар қонунчиликка зид деб топилган. Экспертиза хулосаларига кўра, унга нисбатан Жиноят кодексининг 244¹ (жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар) ва 244³ (қонунга хилоф диний материаллар) моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ишлари олиб борилмоқда.