Мадриднинг "Реал" клуби футболчилари бош мураббий Жозе Моуриньонинг иш услубидан мамнун.
The Touchline маълумотига кўра, португалиялик мутахассис жамоа кийиниш хонасида соғлом муҳит яратиб, барча футболчилар билан яхши муносабат ўрнатишга муваффақ бўлган. Клуб юлдузлари унинг жамоани бошқариш қобилиятини юқори баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Флорентино Перес кетма-кет икки муваффақиятсиз мавсумдан сўнг Моуриньюни "Реал"га қайтарган эди. Аввалги мураббийлар давридаги муаммоларнинг сабабларидан бири футболчилар билан келишмовчиликлар бўлгани айтилган.
"Реал" 25 октябрь куни "Барселона" меҳмони бўлади.