Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Москваликлар Қирғизистон паспортини олишга интилмоқда

Москваликлар Қирғизистон паспортини олишга интилмоқда

Москва аҳолиси Қирғизистон паспортини олишга шошилмоқда. Президентнинг республика фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги сўнгги фармонида пойтахт вилоятининг эллик нафарга яқин аҳолиси ва Россиянинг бошқа ҳудудларидан яна шунча одамлар бор эди.

Шу билан бирга, паспорт олувчиларнинг исм-шарифлари қирғизистонликларга ўхшамайди. Хусусан, Тверь вилояти собиқ губернатори Дмитрий Зеленин Қирғизистон паспортини олди.

Бундан ташқари, қўшни республика фуқаролигини олганлар орасида Россия ҳукуматининг олий суд инстанцияларидаги ваколатли вакили Михаил Баршевскийнинг қизи Наталя Баршчевскаянинг фамилияси ҳам бор эди.

Қирғизистон фуқаролигини олганлар орасида тадбиркор, "Ароматный мир" компаниясининг соҳиби Валерий Задориннинг ўғиллари эканлиги айтилаётган Александр ва Михаил ҳам бор. Задориннинг ўзи Бишкекда туғилган.

Bitzlato крипто биржаси ҳаммуассиси Антон Шкуренка ҳам Қирғизистон паспортини олган. Февраль ойида у француз терговчиларининг илтимосига биноан Москвада ҳибсга олинган эди, деб ёзади Baza нашри.

Қирғизистон икки фуқароликни расман тан олмайди. Қирғизлар икки паспортга эга бўлишлари мумкин, лекин ҳукумат ўз фуқаросида бошқа давлат паспорти борлигидан хабари бўлмасагина фуқаролик берилади.

Киритилди: 22:04 25.03.2023. Ўқилди: 2958 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!