Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Москвада тириклай ёниб кетган мигрантлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор

Москвада тириклай ёниб кетган мигрантлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор

Москва шаҳридаги меҳнат мигрантлари яшаган хостелда содир бўлган ёнғин оқибатида фуқаролар вафот этгани ҳақида хабар бергандик.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ушбу ҳодиса юзасидан ўрганиш ишларини бошлади.

Маълум бўлишича, жорий йил 28 июлдан 29 июлга ўтар кечаси Алма-Атинская кўчасидаги 7-корпус, 2-уйда жойлашган хостелда содир бўлган ёнғин оқибатида 8 нафар фуқаро вафот этган ва 4 нафар фуқаро жароҳат олган.

Дастлабки маълумотларга кўра, вафот этганларнинг 2 нафари (С.Н., 2003 йилда туғилган ва А.А., 1986 йилда туғилган) Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади.

Ушбу ҳодиса юзасидан Братеево тумани тергов қўмитаси томонидан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги марҳумларнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Шу билан бирга, ушбу ҳамюртларимиз жасадларини Ватанга олиб келиш бўйича барча чоралар кўрилади.

Киритилди: 00:27 30.07.2022. Ўқилди: 7035 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!