Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Москвада суд Ўзбек миллий-маданий мухториятини тугатди

Москвада суд Ўзбек миллий-маданий мухториятини тугатди

Москва шаҳар суди (Мосгорсуд) Россия Адлия вазирлигининг даъвоси асосида “Москва шаҳридаги Ўзбек миллий-маданий мухторияти минтақавий жамоат ташкилотини тугатиш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда суд ҳужжатида айтилади, у билан ТАСС танишиб чиққан.

Суд ҳукмида қуйидагича дейилади:
«Суд "Москва шаҳридаги Ўзбек миллий-маданий автономияси" минтақавий жамоат ташкилотини тугатиш ва уни Юридик шахсларнинг ягона давлат реестридан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди».

Юридик шахслар ягона давлат реестри маълумотларига кўра, ушбу ташкилот 2015 йилда рўйхатдан ўтказилган.

Адлия вазирлигининг маълумотларига кўра:

  • Ташкилот устав ҳужжатларида кўрсатилган манзилда жойлашмаган.

  • Унинг асл манзилини аниқлашнинг иложи бўлмаган.

  • Уставида амалдаги қонунчиликка зид бўлган нормалар мавжуд.

  • Ташкилот ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни, раҳбар органларининг шахсий таркиби, маблағлар сарфи ва мол-мулкдан фойдаланиш бўйича ҳужжатларни Адлия вазирлигига тақдим этмаган.

  • Адлия вазирлиги бир неча марта ҳужжатларни тақдим этиш ҳақида огоҳлантирган, бироқ ташкилот бу талабларни бажармаган.

Шу сабабли Адлия вазирлиги Мосгорсудга ташкилотни тугатиш тўғрисида маъмурий даъво киритган.

Ташкилот сайтида қайд этилишича, унинг мақсадлари қуйидагилардан иборат:

  • Россияда ўзбек миллий анъаналарини сақлаш,

  • Меҳнат мигрантларининг ижтимоий-маданий мослашувига кўмаклашиш,

  • Турли миллат вакилларининг ўзбеклар маданий меросига етарли даражада киришини таъминлаш,

  • Экстремизмнинг олдини олишга кўмаклашиш.

Киритилди: 20:51 08.05.2025. Ўқилди: 915 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!