Игор Кириллов Россия армияси радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари бошлиғи эди. У қўлбола портловчи мослама сабаб ҳалок бўлган.
Россия армияси радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари бошлиғи генерал-лейтенант Игор Кириллов олдиндан ўрнатилган бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия ОАВлари ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига асосланиб хабар берди. Россия тергов қўмитаси ҳам ҳодисани тасдиқлади.
Генерал Кириллов билан бирга унинг ёрдамчиси ҳам ҳалок бўлган.
Уларнинг ўлими бўйича жиноий иш қўзғатганини эълон қилди.
Генерал ва унинг ёрдамчиси Москва шарқидаги Рязанский проспектидаги уйнинг кириш қисмига ўрнатилган қўлбола қурилманинг портлаши оқибатида ҳалок бўлган.
Ҳозирча портлаш айбдорлари ҳақида маълумот йўқ.