Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Москвада журналист Голуновни қўллаб-қувватлаб ўтказилган акцияда қўлга олинганлар сони 400 кишига етди

A A A
Москвада журналист Голуновни қўллаб-қувватлаб ўтказилган акцияда қўлга олинганлар сони 400 кишига етди

Москвада Иван Голуновни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилаётган акцияларда қўлга олинганлар сони 400 кишига етди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар берди.

Расмийларнинг маълумот беришича, акцияда жами 1 200 киши қатнашган.

«Meduza» нашрининг журналисти Иван Голуновни қўллаб-қувватлаш акцияси Москва расмийлари томонидан тасдиқланмаган. Ҳибсга олиш ҳам тадбир бошланиши биланоқ, яъни 12:00 да «Чистиэ пруди» метросида бошланган. Хабарда айтилишича,  дастлаб плакат кўтариб келганлар қўлга олинган, кейинроқ эса одамлар ко′айгач, полиция дубинка ишлата бошлаган.

Полиция «Meduza» нашри журналисти Иван Голуновни 6 июнь куни гиёҳванд моддалар савдосида шубҳа қилиб, қўлга олган. Лекин 11 июнь куни ундан айблов олиб ташланган ва у озод қилинган. Бу вақтда эса акция эндигина бошланиш арафасида эди.

Журналист айбини тан олмади ва гиёҳванд моддалар унинг уйига ташлаб кетилганини таъкидлаган. У таъқибларни ўзининг касбий фаолияти билан, хусусан Москвадаги дафн маросимини ўрганиш билан боғлаган.

Manba: daryo.uz

 

Киритилди: 20:03 12.06.2019. Ўқилди: 1299 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!