Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Москвада дрон ҳужумлари ҳамда унинг оқибатлари акс этган фото ҳамда видеоларни эълон қилиш тақиқланади

Москвада дрон ҳужумлари ҳамда унинг оқибатлари акс этган фото ҳамда видеоларни эълон қилиш тақиқланади

Москва мэрлиги пресс-релизида айтилишича, ушбу қарор пойтахт аксилтеррор комиссиясининг низомига асосан қабул қилинган. Бу чора жамоат хавфсизлигини таъминлаш зарурати билан тушунтирилмоқда.

Қоидабузарларга 3 мингдан 5 минг рублгача (таҳминан 426 мингдан 710 минг сўмгача), мансабдор шахсларга 30 мингдан 50 минг рублгача (4 млн 260 мингдан 7 млн 100 минг сўмгача), компанияларга эса 200 минг рублгача (28 млн 400 минг сўм) жарима солиниши мумкин.

Чекловлар Россия Мудофаа вазирлиги, шунингдек, Москва мэрлиги томонидан эълон қилинадиган маълумотларга тааллуқли бўлмайди.

Киритилди: 22:32 13.05.2026. Ўқилди: 231 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!