Бугун 6 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Москвада Crocus City Hall'даги террорчилик ҳужуми бўйича суд эшитувлари бошланди

 Москвада Crocus City Hall'даги террорчилик ҳужуми бўйича суд эшитувлари бошланди

Россия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, 19 киши суд қилинмоқда. Суд йиғилиши жамоатчилик учун ёпиқ шаклда ўтказилмоқда.

Жиноят иши бўйича айбланувчилар сифатида тахмин қилинган тўрт нафар ҳужумчи ва уларни яширишда айбланаётган 15 нафар “ёрдамчи” судга тортилмоқда.

“ББC Рус хизмати”нинг ёзишича, тергов икки версияни бирлаштирган. Терговчиларнинг таъкидлашича, Crocus City Hall'даги ҳужумни “Исломий давлат” (ИШИД) таркибига кирувчи “Хуросон вилояти” террористик гуруҳи уюштирган. Шу билан бирга, терговчилар бу теракт хорижий махсус хизматлар иштирокида ва “Украина олий раҳбарияти манфаатлари йўлида” содир этилганини исботлашга уринишмоқда.

Россия ҳукумати, жумладан, президент Владимир Путин ҳужумдан сўнг дарҳол Украина бу воқеага алоқадорлигини билдирган эди. Украина эса бу айбловларни рад этмоқда.

Мазкур терактнинг бевосита ташкилотчилари ҳали топилмаган. Суд мажлиси бошланиши биланоқ, прокуратура илтимосига кўра, Иккинчи Ғарбий округ ҳарбий суди жараёни журналистлар ва омма учун ёпиқ шаклда кўрилиши ҳақида қарор чиқарди. Бунга суд иштирокчиларининг хавфсизлигига таҳдид асос қилиб кўрсатилди.

Киритилди: 21:59 04.08.2025. Ўқилди: 698 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!