Бугун 7 апрель, 2020 йил, сешанба

O'ZB

Москвада чартер рейсни кутаётган 2 нафар ўзбекистонлик тузоққа тушди (ФОТО)

Москвада чартер рейсни кутаётган 2 нафар ўзбекистонлик тузоққа тушди (ФОТО)

Uzbekistan AirwaysМосквада Ўзбекистонга бўлган чартер қатновини кутаётган йўловчиларга мурожаат қилиб, аэропортларда пайдо бўлган фирибгарлардан огоҳлантирди.

“Улар фуқароларимизнинг ишончига кириб, чартер қатновига чипта сотиш билан боғлиқ масалаларни мессенжерлар орқали ҳал қила олишини ваъда бермоқда. Йўловчилардан паспорт маълумотларини ва чипта нархининг 70% тўловни олдиндан амалга оширишни талаб қилади”, - дейилган хабарда.

Аниқлик киритилишича, ҳозирда икки нафар Ўзбекистон фуқароси ушбу фирибгарлар тузоғига илинган.

Компания Тошкентга бўлган чартер қатновига чипта сотиб олишни ваъда қилган шубҳали шахслар билан алоқа қилишда эҳтиёт бўлишни сўраб қолган.

Чартерлар жадвали uzairways.com сайтида, шунингдек, ижтимоий тармоқларда https://t.me/koronavirusinfouz ва https://t.me/uzbekmid телеграм-каналларида ўз вақтида эълон қилиниши қўйшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Внуково аэропортида қийин вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликларга ёрдам бергани хабар қилиган эди. Внуково аэропорти раҳбарияти томонидан ўзбекистонликларнинг вақтинчалик туришлари учун “B” терминали ажратилган. Ушбу қисм тиббий пункт, ҳожатхона, иссиқ овқат ва мебел жиҳозлари билан таъминланган.

Киритилди: 19:49 23.03.2020. Ўқилди: 5435 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!