Балашихадаги портлаш натижасида Россия Қуролли кучлари генерал-лейтенанти Ярослав Москалик ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси маълум қилди.
Қотиллик бўйича жиноий иш аллақачон очилган.
"Москва вилоятининг Балашиха шаҳрида автомобиль портлаши оқибатида ҳалок бўлган шахс Россия Қуролли кучлари Бош штаби Бош оператив бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ярослав Москалик бўлган”, — дея хабар берди Тергов қўмитаси зарба берувчи элементлари бўлган портловчи мосламанинг портлаганини тасдиқлаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, портловчи қурилманинг кучи тротил эквиваленти 300 граммдан ортиқни ташкил қилган.