Бугун 26 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Дубайда ўзбекистонликлар ўртасида пичоқбозлик бўлди

Дубайда ўзбекистонликлар ўртасида пичоқбозлик бўлди

Олдинроқ ижтимоий тармоқларда Дубайда ўзбекистонликлар ўртасида пичоқбозлик бўлгани ва бунинг оқибатида бир киши вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов мазкур ҳолат бўйича муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Дубай шаҳрида ўзбекистонликлар ўртасида юзага келган ҳолат бўйича аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон дипломатлари Дубай жиноят қидирув бошқармаси раҳбарияти билан учрашув ўтказган.

“БАА томони мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини, 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини маълум қилди”, дейди Аҳрор Бурҳонов.

Шунингдек, сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани икки давлат ўртасидаги визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланган.

“Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Ўзбекистон фуқароларини хориждаги юртдошларимиз шаънига доғ туширувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз”, дейди ТИВ воизи.

Киритилди: 14:57 25.04.2025. Ўқилди: 1227 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!