Бугун 22 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Москва ва Вашингтон ўртасидаги навбатдаги музокаралар 10 апрел куни Истанбулда бўлиб ўтади

Москва ва Вашингтон ўртасидаги навбатдаги музокаралар 10 апрел куни Истанбулда бўлиб ўтади

Москва ва Вашингтон ўртасидаги навбатдаги музокаралар 10 апрел куни Истанбулда бўлиб ўтади.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг аниқлик киритишича, Россия ушбу учрашувда Ташқи ишлар вазирлиги линияси орқали иштирок этади.

Песковнинг бошқа баёнотлари:

◾️ Байден маъмурияти томонидан Россия–АҚШ муносабатларига “даҳшатли зарар” етказилган, ўзаро ишончга эришиш учун ҳали кўп ҳаракат зарур;

◾️ Россия Қўшма Штатлар ва Эроннинг Уммонда музокаралар ўтказишини олқишлайди;

◾️ Япония тинчлик шартномасига эришишни истаётганини билдирди, аммо амалда Россияга қарши барча душманона қадамларга қўшилган;

◾️ Токио билан тинчлик шартномаси бўйича ҳеч қандай алоқа ўрнатилгани йўқ.

Киритилди: 16:47 08.04.2025. Ўқилди: 726 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!