Владимир Мединский Истанбулдаги Россия-Украина музокараларидан сўнг журналистлар олдида чиқиш қилди. Унинг нутқидан асосий иқтибослар:
◾️ Учрашувда 2 июн куни алмашилган меморандумларни муҳокама қилдик. Томонларнинг позициялари бир-биридан анча узоқ;
◾️ Киев таклиф қилганидек икки давлат президентлари учрашувида тинчлик битими муҳокама қилинмаслиги, балки имзоланиши керак. Бундай учрашув жуда пухта тайёргарликни талаб қилади;
◾️ Яқин орада ҳар икки томондан яна камида 1200 нафардан ҳарбий асирларни алмашиш бўйича келишув мавжуд;
◾️ Тинч аҳолини қайтариш масаласи ҳам муҳокама қилинди;
◾️ Биз яна бир бор Украина томонига биз учун жуда муҳим бўлган масалани кўриб чиқишни таклиф қилдик. Фронт чизиғи бўйлаб, яъни тўқнашув чизиғида, 24–48 соатлик қисқа муддатли ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этиш — бу санитария гуруҳларига ярадорлар ва жасадларни олиб чиқиб кетиш имконини бериши учун зарур. Ҳозир фронт чизиғида ФПВ дронларининг доимий устунлиги туфайли санитария гуруҳлари ярадорларни ҳудуддан олиб чиқишда жуда катта хавфга дуч келмоқда.