2024 йил май ойидан бери Россиянинг Швециядаги элчихонасига дронлар ёрдамида 11 та ҳужум уюштирилди.
Бу ҳақда РИА Новости Россия дипломатик ваколатхонасига таяниб ёзмоқда.
"2024 йил май ойидан бошлаб элчихона ҳудудига учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланган ҳолда 11 та ҳужум қайд этилган бўлиб, уларда бўёқ идишлари ташланган ва моддий зарар етказилган," - дейилади хабарда.
Аниқлик киритилишича, ҳужумлар оқибатида бир нечта автомобиль шикастланган.