Россияликлар Қримни ҳимоя қилиш учун бошқа йўналишлардан ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини олиб кетмоқда.
Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-денгиз кучлари вакили Дмитрий Плетенчук маълум қилди, дея хабар беради "Озодлик радиоси."
Унинг сўзларига кўра, "оролда ҳаво ҳужумидан мудофаа зичлиги Россия Федерациясининг кўплаб ҳудудларига қараганда юқори. Санкциялар ва микроэлектроника етишмаслиги туфайли россияликларнинг йўқотишларни тўлдириш имкониятлари чекланган."
Плетченчукнинг айтишича, украиналик ҳарбийлар россияликларнинг кўплаб ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва ҳарбий объектларини йўқ қилишга муваффақ бўлган, шу билан бирга улар ҳали ҳам Қримдан камикадзе дронларини учиришга қодир.
Украина разведкаси россияликлар Қримда кўплаб ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, жумладан, энг янги С-500 мажмуаларини жойлаштираётгани ҳақида хабар берди. Бундан ташқари, Россия аллақачон украиналиклар томонидан ҳужумга учраган Қрим кўприги каби стратегик муҳим объектларни ҳимоя қилмоқда.