Бугун 31 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Москва Киевни Запорижжя АЭСга зарба беришда айблади, Украина Қуролли кучлари буни рад этди

Москва Киевни Запорижжя АЭСга зарба беришда айблади, Украина Қуролли кучлари буни рад этди

Украина Қуролли кучлари Россия расмийларининг босиб олинган Запорижжя атом электр станциясига украин ҳарбийлари зарба бергани ҳақидаги баёнотлари ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди.

Шанба куни Россиянинг “Росатом” компанияси раҳбари Алексей Лихачев Украинанинг жанговар дрони Запорижжя АЭСнинг олтинчи энергоблоки машина зали томига зарар етказганини даъво қилиб чиқди. Лихачевнинг даъво қилишича, дрон “оптик толали алоқа орқали бошқарилган”, бу эса, “тасодифий зарба берилгани” ҳақидаги версияни бутунлай инкор этади.

Шундан сўнг, Украина Қуролли кучлари баёнот эълон қилиб, Лихачевнинг даъволарини “Украинани обрўсизлантириш ва Россиянинг ўз жиноий ҳаракатларини яширишга қаратилган навбатдаги уриниш” деб баҳолади.

"Украина Мудофаа кучлари Запорижжя атом электр станыиясининг 6-сонли энергоблогига зарба бермаган. АЭС фронт чизиғининг қуруқликдаги қисмидан тахминан 50 км узоқликда жойлашгани. Агрессор берилган зарба оқибатлари акс этган сифатли фото ва видеоматериалларни қасддан кўрсатмаяпти", дейилади УҚК бсёнотида.

Бундан ташқари, Украина Қуролли кучлари ўз ихтиёрида бундай узоқ масофага учувчи оптик толали бошқарувга эга дронлар ҳам, 5-6 кг вазндаги жанговар қисмга эга учувчисиз учиш аппаратлари ҳам мавжуд эмаслигини таъкидлади.

УҚК, шунингдек, ядровий объектларга зарба беришни тўғридан-тўғри тақиқловчи Женева конвенциясига амал қилаётганини баён этди.

Киритилди: Бугун 13:35. Ўқилди: 264 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!