Россия АҚШ ва Украина ўртасида Жиддада ўтказилган музокаралар натижалари бўйича берилган баёнотларни диққат билан ўрганмоқда — Россия президенти матбуот котиби.
Дмитрий Песковнинг бошқа баёнотлари:
◾️ Кремл Рубио ва Уолцдан Украина билан кечаги музокаралар тафсилотлари бўйича Россияни хабардор қилишларини кутмоқда;
◾️ Путин ва Трампнинг ўзаро музокаралари санаси ва жойи бўйича ҳозирча аниқлик йўқ;
◾️ АҚШ томонидан Путин ва Трамп ўртасида мулоқот ўтказиш бўйича сўров келиб тушмаган;
◾️ Москва ва Вашингтон ўртасида ҳамкорлик қилиш имкониятлари, жумладан, нодир металллардан фойдаланиш масаласида ҳам мавжуд, лекин ҳозирча бу борада музокаралар олиб борилмаяпти.