Бугун 11 февраль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Москва АҚШ, ЕИ ва Хитой билан рақобатлашиш учун Евроосиё савдо блоки яратмоқчи, бироқ...

Москва АҚШ, ЕИ ва Хитой билан рақобатлашиш учун Евроосиё савдо блоки яратмоқчи, бироқ...

Москва АҚШ, ЕИ ва Хитой билан рақобатлашиш учун Евроосиё савдо блоки яратмоқчи, бироқ санкциялар ва Ғарб таъсири бунга тўсқинлик қилмоқда — Financial Times.

Нашр бу ҳақда 2024 йил апрел ойида Россия бош вазири Михаил Мишустин раҳбарлигида ўтказилган стратегик сессияда тақдим этилган ҳисоботга асосланиб хабар бермоқда. Ушбу йиғилишда Россиянинг йирик давлат компаниялари раҳбарлари, юқори лавозимли амалдорлар ҳамда сиёсатшунослар қатнашган.

FT'нинг қайд этишича, Россия расмийлари янги савдо “макрорегиони”ни узоқ муддатли лойиҳа ва Москвага глобал саҳнада ўз позициясини мустаҳкамлашга ёрдам беради деб билишади. Ҳисоботда Россиянинг иқтисодий алоқаларини кенгайтириш ва таъсирини ошириш борасидаги энг муваффақиятли мисол сифатида Беларус тилга олинган.

Янги блок Россияни “глобал Жануб” мамлакатлари билан боғлашни кўзда тутади ва уларни “янги дунё учун қоидаларни ёзадиган ва ўз санкция сиёсатига эга бўлган умумий дунёқараш” орқали бирлаштириш режалаштирилган.

Бироқ лойиҳа йўлидаги тўсиқлар ҳам қайд этилган. Ғарб Марказий Осиё давлатларини санкцияларга риоя қилишга мажбурлаш учун “қамчи ва шакар” (тазйиқ ва имтиёзлар) тактикасидан фойдаланган. Бундан ташқари, Москванинг иттифоқчилари ҳам Россияга қарши санкциялардан фойда кўриб, Россия бизнесини ўз юрисдикцияларидан сиқиб чиқариш, импорт-экспорт оқимларини назорат қилиш ва ишлаб чиқаришни Россиядан кўчиришга ҳаракат қилган.

Киритилди: 17:15 10.02.2025. Ўқилди: 1704 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!