Бугун 11 февраль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентликларни ҳақоратлаган сурхондарёлик талаба қиз қамалди

Тошкентликларни ҳақоратлаган сурхондарёлик талаба қиз қамалди

Пойтахтнинг Юнусобод туманидаги “Анорзор” маҳалла фуқаролар йиғини биносида видеотасвирда тошкентликларни ҳақоратлаган сурхондарёлик 25 ёшли Н.Х.га нисбатан очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий суд порталида суд ҳужжати келтирилган.

Маълум қилинишича, Юнусобод тумани "Боғишамол" маҳалласида яшовчи ва пойтахтдаги олий ўқув юртларидан бирида талаба бўлган Н.Х. 5 февраль куни такси чақирган. Такси ҳайдовчиси қиздан қаерданлигини сўраб, вилоятликларни ҳақорат қилган. Шундан сўнг, қиз ҳайдовчининг гапларидан ғазабланиб, тошкентликлар ҳақида ҳақоратомуз сўзлар ишлатиб, видео олган ва уни Instagram’га жойлаган.

Суд жараёнида у видеоларни 5 дақиқадан кейин ўчириб юборгани, шунингдек, соғлиғи туфайли 4 маротаба наркоз олгани, шунинг учун тезда жаҳли чиқиб тинчлана олмаслигини айтган.

Суд Н.Х.ни МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) билан айбдор деб топиб, унга нисбатан 10 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.

Киритилди: Бугун 10:40. Ўқилди: 1403 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!