Махсус операция ҳудудига жўнатилган шоколад ичига портловчи модда яширилгани аниқланди. Бу ҳақида РИА Новостига Дума назорат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Дмитрий Гусев маълум қилди.
Бундан буён аскарларга нима юборилаётганини текшириш қанчалик муҳимлигини кўрсатди. Душман ҳатто озиқ-овқатларни миналаштиришга ҳаракат қилмоқда, деди депутат.
7 февраль куни ҳарбийлар учун (номаълум кўнгилли томонидан) жўнатилган FPV дронларни бошқариш кўзойнаклари ичига ҳам 10-15 грамм пластик портловчи моддалар солингани аниқланган эди. Лекин улар вақтида аниқланиб оммавий терактнинг олди олинди.