Бугун 11 февраль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Саудия Арабистони болаларни Ҳажга олиб боришни тақиқлади

Саудия Арабистони болаларни Ҳажга олиб боришни тақиқлади

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги 2025 йил мавсумида зиёратчиларга болаларни ўзлари билан олиб келишларига рухсат этилмаслигини маълум қилди.

Ҳар йили Ҳаж вақтида ҳаддан зиёд кўп одам йиғилиши муносабати билан болалар хавфсизлигини таъминлашда муаммолар пайдо бўлмаслиги учун шундай қарор қабул қилинган, дейилади “АзерТАЖ” хабарида.

Шунингдек, мавсумни янада уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида хавфсизлик бўйича тушунтириш кампанияси, муқаддас қадамжоларда ҳаракатни бошқарадиган ва тартибга соладиган ақлли тизимларни амалиётга жорий этиш, қулайликни ошириш ва маросимлар жараёнини осонлаштириш учун қўналғалар ва йўлларни янгилаш каби яна бир қатор янги чора-тадбирлар жорий этилган. Анъанага мувофиқ, аввал Ҳаж зиёратини адо этмаганларга устуворлик берилиши ҳам қўшимча қилинган.

Киритилди: 23:10 10.02.2025. Ўқилди: 1237 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!