Бугун 9 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Москалада шифокорлар 250 та магнит ютган икки ёшли қизни қутқаришди

Москалада шифокорлар 250 та магнит ютган икки ёшли қизни қутқаришди

Морозов номидаги болалар шифохонаси шифокорлари 250 дан ортиқ магнит шарчаларини ютиб юборган икки ёшли қизнинг ҳаётини сақлаб қолишди.

Қизалоқ ота-онаси томонидан кучли йўтал билан шифохонага олиб келинган. Рентген текшируви натижасида унинг 250 дан ортиқ магнит шарчаларини ютиб юборгани аниқланган.

Шифокорлар махсус эндоскопик асбоблар — «тузоқ» ва «саватчалар» ёрдамида магнитларни қизалоқнинг ошқозонидан олиб чиқишган.

Операция муваффақиятли ўтган. Ҳозир қизалоқнинг аҳволи яхши ва яқин орада уйига жавоб берилиши кутилмоқда.

Шифокорлар магнитлар ичакка ўтиб кетса, улар бир-бирига тортилиб, ичак деворларини зарарлаши ва тешиклар ҳосил қилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Киритилди: 21:05 08.10.2026. Ўқилди: 617 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!