Бугун 24 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

МОҚқа нуфузли ташкилот вакиллари ташриф буюрди

МОҚқа нуфузли ташкилот вакиллари ташриф буюрди

Ўзбекистон МОҚ ва Қозоғистон самбо федерацияларининг раҳбарияти ўртасида самарали мулоқот ўтказилди.

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига Қозоғистон самбо ва жанговар самбо федерациясининг биринчи вице-президенти Арман Абеуов ташриф буюрди.

Меҳмонни МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров қабул қилди. Томонлар ўзаро ҳамкорлик истиқболлари, хусусан, спортчиларни халқаро мусобақаларга тайёрлаш масалалари юзасидан фикр алмашишди.

Учрашувда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳам иштирок этди. Суҳбат чоғида икки мамлакат терма жамоалари ўртасида қўшма машғулотлар ташкил этиш, тажриба алмашиш ва йирик спорт мусобақаларига самарали тайёргарлик кўриш каби масалалар муҳокама қилинди.

Киритилди: 09:34 15.04.2025. Ўқилди: 414 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!