Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

«Монжуик»да голлар отишмаси, ҳаммаси «Жузеппе Меацца»да ҳал бўлади

«Монжуик»да голлар отишмаси, ҳаммаси «Жузеппе Меацца»да ҳал бўлади

Европа Чемпионлар лигаси ярим финали дастлабки баҳсида «Барселона» ўз майдонида «Интер»ни қабул қилди, ўйинда 3:3 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди.

Учрашувнинг илк дақиқасидаёқ Тюрамнинг голи эвазига ҳисобни очган Индзаги шогирдлари 21-дақиқага келиб Дюмфриснинг голи эвазига фарқни иккитага етказди. Аммо орадан 3 дақиқа ўтиб Ламин Ямал суперголи билан ҳисобни қисқартирди. 38-дақиқада Педрининг шедевр узатмасини Рафиня қабул қилиб олиб, Ферран Торресни жуда қулай вазиятга чиқариб берди, «акула» эса ҳисобдаги мувозанатни тиклади.

Учрашувнинг 64-дақиқасида Дюмфрис бурчак тўпидан бош билан гол киритиб яна меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан бир дақиқа ўтиб «Барселона» ҳам бурчак зарбасини ижро этди, тўпни қабул қилган Рафинянинг олисдан йўллаган ажойиб зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди ва Зоммерга тегиб яна дарвоза тўридан жой олди — 3:3.

Ушбу баҳсда иккала жамоада ҳам йўқотишлар бўлди. Дастлаб мезбонлар сафида Кунде биринчи таймда жароҳат олиб ўринини Эрик Гарсияга бўшатиб берган бўлса, миланликлар сафида жамоа сардори Лаутаро Мартинес жароҳат олиб майдонни эрта тарк этди.

Жавоб учрашуви 6 май куни Миландаги «Жузеппе Меацца» стадионида бўлиб ўтади.

Киритилди: 05:28 01.05.2025. Ўқилди: 784 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!