Нашр маълумотига кўра, Брюссел Молдованинг Евроиттифоққа тезлаштирилган тартибда киришини кўриб чиқмоқда ва сентябр бошидаёқ унга биринчи “музокаралар кластери”ни ишга туширишга рухсат бериши мумкин. Бу эса мамлакатларнинг ЕИга кириш йўлида зарур бўлган ҳуқуқий жараёнлардан ҳисобланади.
"Бундан кўзланган мақсад Молдова президенти Майя Сандунинг партиясига мамлакатдаги парламент сайловлари арафасида “кучли сайловолди туртки” беришдир", дея ёзмоқда Politico манбаларига таяниб.
Шу билан бирга, нашр суҳбатдошларининг фикрича, Кишинёвга бундай “туртки”нинг берилиши, аввал Молдова билан тенг суръатда ЕИга кириш учун ҳаракат қилаётган Украинанинг ҳафсаласини пир қилиши мумкин.
"Ҳозирча Украинани Евроиттифоққа қабул қилишга бир неча давлат қарши чиқмоқда, улар орасида Венгрия кескин позицияни эгаллаган. Молдова эса ЕИ мамлакатлари овоз бериш жараёнида сезиларли тўсиқларга учрамаслиги мумкин", дейилади мақолада.