Бугун 22 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Моди: "Ҳиндистоннинг аввалги ҳукуматлари технология ва саноатдаги имкониятларни бой берган"

A A A
Моди: "Ҳиндистоннинг аввалги ҳукуматлари технология ва саноатдаги имкониятларни бой берган"

2014 йилдан бери Ҳиндистон ҳеч қандай имкониятни бой бермасликка қарор қилди.

Бу ҳақда Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди The Economic Times World Leaders форумида айтиб ўтди.

Моди аввалги ҳукуматнинг ҳаракатларини танқид остига олиб, кўп имкониятларни бой берганини таъкидлади:

"Кундалик суҳбатларимизда "автобусни ўтказиб юбордим" деган иборани тез-тез ишлатамиз, яъни фурсат келади, лекин биздан ўтиб кетади. Мамлакатимизда аввалги ҳукуматлар даврида технология ва саноат соҳасидаги имкониятлар ҳам қўлдан чиқарилган эди. Бугун мен бу ерга ҳеч кимни танқид қилиш учун келганим йўқ. Лекин демократик давлатларда баъзан таққослашлар вазиятни яхшироқ тушунишга ёрдам беради", - дея таъкидлади Бош вазир.

Моди аввалги ҳукуматлар халқни сайлов сиёсати доирасида ушлаб туришини қайд этди:

"Уларнинг фикрлари сайловдан нарига ўтмади. Илғор технологиялар ривожланган мамлакатларнинг иши, деб ҳисобларди. Керак бўлса, ўша ердан олиб келамиз. Шу боис мамлакатимиз узоқ йиллар давомида бошқалардан ортда қолиб кетди".

"Шунинг учун 2014 йилдан кейин Ҳиндистон ўз ёндашувини ўзгартирди. Мамлакат ҳеч қандай имкониятни қўлдан бой бермасликка қарор қилди. Бунинг ўрнига биз ҳайдовчи ўриндиғини эгаллаб, олдинга интиламиз", — дея қўшимча қилди у.

Бош вазир, шунингдек, унинг фаолияти давомида иқтисодий ўсиш сезиларли даражада тикланганини таъкидлади. У Ҳиндистоннинг иқтисодий барқарорлиги белгиси сифатида мустаҳкамланган банк тизимлари, паст инфляция ва паст фоиз ставкаларини келтирди.

Киритилди: 08:00 24.08.2025. Ўқилди: 997 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!