Чоршанба куни Мисрнинг марказий қисмидаги Асют вилоятида бинонинг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 9 кишига етди.
Бу ҳақда хорижий ОАВ хабар бермоқда.
"Саккиз нафар қурбонлар аёл, жумладан, олти ойлик қизалоқ, шунингдек, кекса эркакдан иборат", - дея хабар қилди вилоят Фавқулодда вазиятлар мониторинги маркази.
Қутқарув гуруҳлари омон қолганлар ёки бошқа қурбонларни қидириш учун вайроналарни саралашда давом этмоқда.
Манбага кўра, объект атрофи изоляцияси ўрнатилиб, хавфсизлик мақсадида қўшни тўртта бино эвакуация қилинган.