Бугун 16 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Мисрда 5 нафар Ўзбекистон фуқароси ушланди

A A A
Мисрда 5 нафар Ўзбекистон фуқароси ушланди

Мисрда хорижликлар, жумладан, талабаларнинг мамлакатда қонуний қолишига оид текширувлар кучайтирилгани сабабли 5 нафар Ўзбекистон фуқароси миграция қоидаларини бузганликда гумонланиб ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси маълум қилди.

Элчихона вакиллари 13 май куни Қоҳиранинг Наср шаҳарчасидаги масъул полиция бўлимларига ташриф буюриб, вазиятни ўрганишган. Расмий маълумотга кўра, ушбу фуқаролардан бири қонуний мақомини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этганидан сўнг озод қилинган. Қолганлар бўйича эса ҳуқуқий баҳо берилиб, маҳаллий қонунчилик асосида қарор қабул қилиниши айтилган.

Элчихона Мисрдаги ўзбекистонликлардан миграцион текширувлар давомида ушланиш ҳолатлари юзасидан зудлик билан хабар беришни сўраган.

Шунингдек, фуқаролардан шахсни тасдиқловчи ҳужжат, яшаш гувоҳномаси (иқома) ёки талабалик гувоҳномасини доим ёнларида олиб юришлари қатъий тавсия этилди.

Киритилди: 16:15 14.05.2025. Ўқилди: 604 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!