Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Миср ва Қатар Ғазода ўт очишни тўхтатишга воситачилик қилишда давом этмоқда

Миср ва Қатар Ғазода ўт очишни тўхтатишга воситачилик қилишда давом этмоқда

Миср ва Қатар ҳукумати Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ўртасида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга эришиш учун воситачилик ҳаракатларини давом эттирмоқда.

Бу ҳақда "ТАСС" хабар бермоқда.

Икки давлат баёнотида қайд этилишича, Исроил ва АҚШнинг Доҳадан ўз делегацияларини маслаҳатлашувлар учун чақириб олиш қарори музокараларни қайта бошлашдан аввал одатий ҳолдир.

"Қатар Давлати ва Миср Араб Республикаси Ғазо сектори бўйича воситачилик жараёни доирасида ҳар икки томон ҳам урушга барҳам берувчи битим тузиш, Сектордаги гуманитар азоб-уқубатларга чек қўйиш, тинч аҳоли ҳимоясини таъминлаш, шунингдек, гаровга олинганлар ва асирларни алмашиш мақсадида фаол саъй-ҳаракатларни давом эттираётганини тасдиқлайди", — дейилади ҳужжатда.

Киритилди: 07:30 26.07.2025. Ўқилди: 530 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!