Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Миср Ташқи ишлар вазири: "Фаластин муаммосини ҳал қилмасдан туриб Яқин Шарқ барқарор бўлмайди"

Миср Ташқи ишлар вазири: "Фаластин муаммосини ҳал қилмасдан туриб Яқин Шарқ барқарор бўлмайди"

Фаластин муаммоси ҳал қилинмагунча, Яқин Шарқ минтақасида барқарорлик бўлмайди.

Бу ҳақда Бағдодда Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абдулатий маълум қилди.

Ироқ пойтахтида у 17 май куни Бағдодда бўлиб ўтадиган Араб давлатлари лигасининг (АДЛ) 34-саммитига тайёргарлик кўриш мақсадида ташкил этилган Миср, Ироқ ва Иордания ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида иштирок этди.

"Фаластин муаммосига ечим топилмаса, минтақада барқарорлик бўлмайди”, - дея таъкидлади Миср ТИВ раҳбари.

У “деярли 70 кундан бери Ғазо секторига ҳеч қандай ёрдам етиб келмаганини” “халқаро ҳамжамият учун шармандалик” деб атади.

“Ёрдамнинг Ғазога етиб боришини тўсиб қўйиш қабул қилиниши мумкин эмас”, дея қўшимча қилди у Қоҳира Ғазо аҳолисини кўчириш таклифини рад этишини тасдиқлади.

Киритилди: 09:11 15.05.2025. Ўқилди: 505 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!