Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абдел Атий маълум қилишича, Қоҳира Саудия Арабистонининг сўровига кўра мамлакат ҳудудига ҳарбий кучларини жойлаштирган ва уларни кўпайтирмоқда.
▪️ Миср қанча ҳарбий хизматчи ва қандай қурол-яроғ юборгани расман очиқланмаган.
▪️ The National манбаларига кўра, Саудияга юзлаб ҳарбий хизматчилар билан бирга бронетехника, ҳаво мудофааси тизимлари ва «ер-ер» туридаги ракеталар ҳам етказилган.
▪️ Манбалар Миср юборган ҳаво мудофааси воситалари орасида паст баландликда учадиган ракеталар ва учувчисиз аппаратларни тутиб қолишга мўлжалланган «Амун» тизими ҳам борлигини айтган.
Миср томонининг таъкидлашича, ёрдамнинг асосий мақсади Саудия ҳудудини ҳимоя қилиш бўлиб, ҳусийлар позицияларига зарба бериш эмас.
Октябрь ойида Миср парламенти Саудия Арабистонини ҳусийлар ҳужумларидан ҳимоя қилиш учун ҳарбий ёрдам кўрсатишни маъқуллаган эди.