Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув вақтинча ўчирилади

Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув вақтинча ўчирилади

Veolia Energy Ташкент Мустақиллик коллекторида (700 мм диаметрли қувур) авария-тиклаш ишлари зарурати туғилгани сабабли қуйидаги турар-жой мавзеларида иссиқ суви узатилиши вақтинчалик тўхтатилишини маълум қилади:

✔️ Мирзо Улуғбек тумани: М-1, М-2 мавзелари, Ҳ.Олимжон ва Пушкин кўчалари;
✔️ Юнусобод тумани: М-4, М-5.

Айни вақтда шикастланган жойни ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Авария ҳолати юз берган жой ва қувур қисми аниқлангач, мутахассислар иссиқ сув таъминотини тезкор тиклаш учун муқобил линия орқали таъминотни тиклаш схемасини жамлашни бошлайдилар.

Бизнинг ходимларимиз жадал тартибда ишламоқдалар. Барча тадбирлар техника хавфсизлиги ва сифат кўрсаткичи талаблари асосида бажарилмоқда.

Вазиятни тўғри тушунганингиздан миннатдормиз ва вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраймиз.

Киритилди: 14:50 09.05.2025. Ўқилди: 495 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!