Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Миробод туманида сифати кафолатланмаган дори воситаларини сотувга қўйган дорихона фош этилди

Миробод туманида сифати кафолатланмаган дори воситаларини сотувга қўйган дорихона фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “T.Ph.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси фуқарога кирим ҳужжати бўлмаган “Актовегин” номли дори воситасини сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан реализация қилиш мақсадида сақлаб келинган умумий баҳоси 264,2 млн сўмлик 397 турдаги сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 16:39 29.07.2025. Ўқилди: 532 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!