Хорижлик мутахассисларнинг айтишларича, Minecraft янги авлод учун нафақат оддий бир ўйин, балки технология соҳасида ривожланиш учун муҳим платформага айланди.
Масалан, 25 ёшли Колин Макдональд каби ёш геймерлар ўз иштиёқини муваффақиятли стартапларга айлантирган. У ўз лойиҳасини ўйлаб, иккита яхши иш таклифини рад этди. Сўнг Minecraft учун модпак ишлаб чиқарувчи ва 50 га яқин одамни иш билан таъминловчи Moonsworth компаниясига асос солди.
Яна бир мисол, Испанияда яшовчи Лаури Лафляндски, WiseHosting компаниясининг эгаси, қўл остида ўндан ортиқ одам ишлайди. "Бу ўйин моҳиятан муаммоларни ҳал қилиш ва ижодкорликка ундайди. Сиз вазиятларга мослашишни ва кенгроқ фикрлашни ўрганасиз", дейди у.