Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Миллий тиббиёт маркази: Кўз тўр пардаси касалликларини сунъий интеллект орқали ташхислаш ва даволаш йўлга қўйилди

Миллий тиббиёт маркази: Кўз тўр пардаси касалликларини сунъий интеллект орқали ташхислаш ва даволаш йўлга қўйилди

🔬 Миллий тиббиёт марказида офтальмология йўналишида сунъий интеллект асосида ишловчи “Navilas 577 nm” роботлаштирилган лазер тизими ишга туширилди.

👁 Бу кўз тўр пардаси касалликларини даволашда самарадорлик, хавфсизлик ва беморлар учун қулайлик даражасини оширишга хизмат қилади.

🔎 “Navilas 577 nm” — замонавий тиббиётда контактсиз (ноинвазив) усулда ишлайдиган, юқори аниқликка эга ноёб тизимлардан бири. Энг асосий жиҳати, у сунъий интеллект ёрдамида кўздаги зарарланган тўқималарни автоматик равишда аниқлайди ва фақатгина ушбу жойларга лазер импульсларини юборади.

📌 Бу эса шифокор аралашувини минимал даражага тушириб, инсон омили туфайли келиб чиқадиган хатолар эҳтимолини деярли йўққа чиқаради.

✅ Инновацион тизим ёрдамида беморнинг кўзига бевосита тегмасдан, юқори аниқликда муолажа ўтказилади. Хасталикка чалинганлар даволаш амалиётидан сўнг тезда кундалик ҳаётга қайта олади.

⬇️ “Navilas 577 nm” орқали қуйидаги касалликлар даволанади:

🟣 тўп парда диабетик ретинопатияси;

🟣 тўр парда гипертоник ретинопатияси;

🟣 постромботик ретинопатия;

🟣 тўр парда периферик дистрофик ўзгаришлари;

🟣 сурункали сероз хориоретинит;

🟣 диабетик макула шиши;

🟣 глаукома.

💬 Эътиборли жиҳати, янги тизим юқоридаги касалликлар билан оғриган беморлар учун оғриқсиз ва хавфсиз ечим эканлиги амалиётда ўз исботини топмоқда.

‼️ “Navilas 577 nm” лазер тизими тиббиётнинг офтальмология йўналишидаги инновацион бурилишлардан бири бўлиб, у беморлар ҳаёт сифатини оширишда муҳим аҳамиятга эга.

Киритилди: 14:25 09.05.2025. Ўқилди: 420 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!